Малайзиянинг Пенанг шаҳрида 20–25 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг -62 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медальга сазовор бўлди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.
Адҳамжон даст кўтаришда 125, силтаб кўтаришда 155 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, умумий 280 килограмм натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Мазкур вазн тоифасида кумуш медаль хитойлик Юнбан Вейга (276 кг), бронза медали эса россиялик Зулфат Гараевга (273 кг) насиб этди.
Қайд этиш керакки, II ўсмирлар Олимпия ўйинлари совриндори Адҳамжон Эргашев Малайзияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ягона спортчи бўлди.
Изоҳ (0)