Россиянинг Тамбов вилоятида Кершинск сув омборига қулаб тушган Vans RV-9 спорт самолётининг учувчиси ундан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Учувчи сув омбори устида парвоз қилаётган эди. Унинг сўзларига қараганда, кутилмаганда самолётнинг двигатели ўчиб қолган ва сувга қулаб тушган. Шундан сўнг у мустақил равишда самолётдан чиқиб олишга эришган.
Ҳодиса юзасидан терговолди суриштируви олиб борилмоқда.
ФВВдан ўн киши ва учта техника ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилди.
Изоҳ (0)