Камерунда поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида 73 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда қутқарувчилар ва шифокорларга таяниб, маҳаллий ОАВ маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қидирув-қутқарув ишлари давомида яна ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган.
Авария 22 октябрь, шанба куни Яундедан 120 километр масофада содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 600 дан ортиқ одамнинг жабрланганлиги ҳақида маълум қилинмоқда.
ОАВнинг маълум қилишича, поезд йўлга чиқишидан аввал унга қўшимча вагонлар қўшилиб, уларга ҳам йўловчилар жойлаштирилган. Тахминлардан бирига кўра, бу аварияга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Иккинчи тахминга кўра, фожиага темир йўл атрофида кўчкини юзага келтирган кучли ёмғирлар сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)