Венесуэла мухолифати етакчилари мамлакат ҳукуматини кескин танқид остига олди. Уларнинг фикрича, президент Николас Мадуро истеъфоси юзасидан референдум ўтказилишини тақиқлаб қўйган ҳукумат амалда давлат тўнтаришини содир этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Мухолиф етакчилар ташаббусига кўра президентни лавозимидан четлаштириш юзасидан референдум ўтказиш таклифи ҳукуматнинг кескин қаршилигига сабаб бўлди. Бошида референдум ўтказиш учун имзо тўплашда мухолифатга бажариб бўлмас талаблар қўйилди. Яқинда эса бешта штат судлари имзо тўплашнинг биринчи босқичи якунларини бекор қилди, шундан сўнг Венесуэла суди референдум масаласини ноаниқ муддатга тўхтатиб қўйди.
Венесуэла мухолифати етакчиси Миранда Энрике Каприлес ўз тарафдорларига мурожаат этиб, уларни 26 октябрга мўлжалланган умуммиллий норозилик акцияларига қўшилишга чақирди. Митинглар конституцион тартибни қайта тиклаш шиори остида ўтади.
Каприлеснинг сўзларига қараганда, акциялар тинч руҳда кечади.
Изоҳ (0)