Россиянинг Тамбов вилоятида енгил моторли самолёт Кершинское сув омборида ҳалокатга учради. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди, деб хабар беради «ТАСС».
Учувчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борди. Зарурий текширув тадбирлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)