Демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ва сайлов эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров партиянинг VIII Қурултойидаги маърузасида таъкидлаб ўтди.
У ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.
«Биз демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ва сайлов эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб биламиз ва ‘Ошкоралик — фуқаролик жамиятининг муҳим шарти’ тамойилига таянган ҳолда, ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ахборот соҳасида рақобат муҳитини янада кучайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг, давлат ички ва ташқи сиёсатининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда ОАВнинг фаоллигини ошириш зарур, деб биламиз. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини, ҳокимият ва жамоатчиликнинг изчил алоқасини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтириш, моддий-техник базасини янгилаш, технологик модернизация қилиш, журналист касби нуфузини ошириш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш каби масалалар устувор вазифаларимиз сирасига киради», — деди сиёсатчи.
Изоҳ (0)