21 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Беларусь элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида 2016 йил 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон–Беларусь учрашуви давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)