Швеция пойтахти Стокгольм яқинида қочқинлар бошпанаси ёниб кетди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Бошпана ходимлари ташқарида шовқин эшитиб, ёруғлик пайқагани ҳамон полицияга мурожаат қилган. Стокгольм полицияси вакили Кьелл Линдгреннинг сўзларига қараганда, қўнғироқдан кўп ўтмай ёнғин бошланган.
Ўша пайтда бинода 11 киши бор эди — икки ходим ва тўққиз қочқин. Улардан ҳеч кимга зиён етмади.
Охирги ҳафта мобайнида қочқинлар бошпанасига ўт қўйилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат кузатилмоқда.
Изоҳ (0)