Albus NoX Luna киберспорт тарихида League of Legends ўйини бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борган МДҲдан бўлган биринчи жамоа бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, АҚШдан Москвага қайтиш чоғида киберсопртчиларни аэропортда кўплаб мухлислар кутиб олди.
League of Legends бўйича жаҳон чемпионати киберспорт соҳасидаги энг йирик халқаро турнир ҳисобланади. 2016 йилги мусобақа АҚШ ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Турнир 29 сентябрь куни бошланган ва 29 октябргача давом этади.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 4,1 миллион долларга тенг. Бутун дунё бўйлаб ушбу ўйинни ҳар ой 100 миллион одам ўйнайди.
Изоҳ (0)