Huawei Tech Investment Tashkent жаҳондаги етакчи ахборот ва коммуникация технологиялари лойиҳаларини етказиб берувчи компания сифатида пойтахтда мамлакатнинг банк сектори вакиллари учун семинар ташкил этди. Тадбир амалдаги мижозларни ва потенциал ҳамкорларни компания томонидан яратилган корпоратив банк тармоғи инфратузилмаси бўйича янги тармоқ лойиҳалари ва сўнгги инновацион маҳсулотлар билан таништиришга йўналтирилганди.
«АКТ соҳасида бой тажриба ва техник билимларга эга бўлган Huawei компанияси хизматларнинг кенг спектрини, шу жумладан, электр энергетикаси ва банк секторидаги сервисни тақдим этади», — дея таъкидлади ўзининг табрик нутқида компаниянинг бош директори Ван Пен.
Семинар давомида маърузачилар, шу жумладан, Huawei’нинг мижозлари ва ҳамкорлари таъкидладики, компания банк сектори учун сервер, тармоқ лойиҳаларини, булутли ҳисоб-китоблар ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун лойиҳаларни таклиф этади. Ушбу лойиҳаларнинг жорий этилиши эса, ўз навбатида, банкларга инновацион бўлиб қолишда ёрдам беради.
Айтиш лозимки, компания мижозлари орасида мамлакатнинг молия вазирлиги, марказий банки ҳам бор. Уларнинг вакиллари семинар иштрокчилари билан Huawei ходимлари томонидан яратилган маҳсулотлар ва лойиҳалардан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Таъкидлаш лозимки, семинар тингловчилари нафақат ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, балки компанияга янада ривожланиш ва янги инновацион маҳсулотларни яратишни ҳам тилаб қолди. Шундан сўнг барча қатнашчилар Huawei’нинг шоу-рум сифатида жиҳозланган булутли технологиялар инновация марказига ташриф буюрди. Бу ерда компания томонидан ишлаб чиқилган сўнгги маҳсулотлар ва лойиҳалар намойиш этилган. Кўргазма стендида «Ақлли уй» лойиҳаси, корпоратив АКТ лойиҳалари, шунингдек, тармоққа симсиз уланишни таъминлаш бўйича турли ускуна ва жиҳозлар тақдим этилган.
Юқори технологияли марказ 200 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, бир неча намойиш блокларини ўз ичига олган. Улардан бирида корпоратив сегмент учун АКТ лойиҳалари ҳавола қилинган. Бу ерда компания мижозлари ва ҳамкорлари Wi-Fi очиқ майдони, тармоқ коммутаторлари ва терминал жиҳозларининг ишлашини баҳолаши мумкин бўлди.
Шунингдек, марказга ташриф буюрганлар компания булутли тармоқларда корпоратив сегментга қандай хизматларни тақдим эта олишини, жумладан, серверлар, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш қурилмаларининг қандай бўлиши ва улар қандай ишлашини билиб олди.
Умуман олганда, марказ шартномадан олдинги босқичда буюртмачиларга Huawei компанияси томонидан таклиф этиладиган АКТ лойиҳалари билан у ёки бу хизматларни ёки қурилмаларнинг ишлашини жойида моделлаштирган ҳолда яққол танишиш имкониятини тақдим этади.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)