Хавфли моддалар ортилган поезд Лейпциг шаҳри (Германия) вокзалининг диспетчерлик хизмати биносига урилди. Бу ҳақда, Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вокзал ходими жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Локомотив ва бинога ҳам сезиларли зарар етди.
Айни пайтда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)