БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Сурия бўйича резолюция қабул қилди. Ҳужжат ташкилот сайтида чоп этилди, деб хабар беради «РБК».
«Алепподаги вазият айниқса ҳукумат қўшинлари ҳамда иттифоқчиларининг шаҳарнинг мухолиф кучлар қўлидаги туманларига уюштирган юришидан сўнг кескинлашиб кетди. Қуролдан, масалан, фугасли бомбалар ва ёнувчи ўқ-дорилардан ноўрин фойдаланиш юзлаб айбсиз одамлар, шу жумладан, 100 нафар боланинг ўлимига олиб келди», — дейилади ҳужжат матнида.
Ташкилот Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди, шунингдек, мамлакат расмийларидан ва уларнинг иттифоқчиларидан Алеппони бомбалашни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.
Бундан ташқари, БМТнинг Сурия бўйича комиссияси Алеппода тафтиш ўтказиб, жиноятлар учун жавобгарларни аниқлаши ҳақидаги талаб илгари сурилди.
Изоҳ (0)