Кремль Берлиндаги «Норманд тўртлиги» учрашувидан мамнун бўлганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Умуман олганда, бари ижобий бўлди», — деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқот чоғида.
«Биз ҳеч қачон ортиқча умидлар боғламаганмиз, ҳаддан зиёд умидлардан огоҳлантирганмиз, Минск келишувларига риоя этишнинг муқобили йўқлигига ишониш — ҳозирги вазиятда ижобий натижа эканлигини айтиб келганмиз», — қўшимча қилди Песков.
Россия, Германия, Франция ва Украина раҳбарларининг Берлинда ўтган учрашувидан сўнг улар Минск келишувларига амал қилиш зарурлиги борасида қўшма баёнот берди.
Изоҳ (0)