Баҳрайнда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон жой олган гуруҳдагина сўнгги тур ўйинлари қолди, қолган барча гуруҳларда чорак финал иштирокчилари аниқланди.
«B» гуруҳини Ироқ термаси 7 очко билан якунлади. БАА устидан 1:0, КХДР устидан эса 4:0 ҳисобида зафар қучган ироқликлар, сўнгги турда Вьетнам билан дуранг ўйнади — 0:0.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда БАА ёшлари КХДРни таслим қилди — 3:1. 3-турдан кейин Вьетнам 5, БАА 4 очко жамғарди.
Гуруҳ босқичи якунига кўра юз фоизлик натижани қайд этиш имконияти фақатгина Ўзбекистон ёшлар термасида сақланиб турибди. Бунинг учун Жасур Абдураимов жамоаси 21 октябрь куни Хитойни мағлуб этиши керак.
Чорак финалда мезбон Баҳрайн Вьетнамга қарши кураш олиб борса, Ироқ ва Саудия Арабистони термалари ўзаро тўқнаш келади. Жаҳон Чемпионатига йўлланма берувчи бу босқичда Ўзбекистон ёшлари Эронни синовдан ўтказади.
Айни вақтда фақатгина Япониянинг чорак финалдаги рақиби маълум эмас. Австралия ва Тожикистон термалари ўйини кунчиқар юрт ёшларининг ярим финал йўлидаги жуфтини аниқлаб беради.
Осиё Чемпионати—U19 «B» гуруҳи. 3-тур 20 октябрь, пайшанба
Изоҳ (0)