Буюк Британияда биринчи марта тропик касалликлар, шу жумладан, Зика вирусини тарқатувчи чивинларнинг тухуми аниқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Стенфорд Университети ўқувчилари муассаса атрофида кўплаб генетик касалликлар, жумладан, Зика вирусини тарқатувчи Осиё йўлбарссимон чивинлари пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар йўллади.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳашаротларнинг ҳудудда пайдо бўлганини исботловчи бошқа далиллар йўқ.
«Биз Буюк Британияда яшовчи барча турдаги чивинларни доимий равишда кузатиб борамиз ва мамлакат учун янги бўлганларни қидирамиз. Ҳудудлар мониторинги янги турдаги чивиннинг пайдо бўлганини исботловчи бошқа далиллар йўқлигини кўрсатди», – дея маълум қилди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Изоҳ (0)