Бельгия Алеппога авиазарбалар берилишида иштирок этмади. Бу ҳақда мамалакат бош вазири Шарль Мишель Евроиттифоқ саммити чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Мен мудофаа вазирлигидан олган ахборотга кўра, Бельгия Алеппога авиазарбалар берилишида иштирок этгани йўқ», — деди у.
Унинг айтишича, мудофаа вазирлиги парламентга яқин кунларда ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги хатти-ҳаракатлари юзасидан ахборот тақдим этади.
Изоҳ (0)