17 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Шанхай муниципал қўмитасининг директор ўринбосари В. Гучжон бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбекистонлик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар беради UzDaily.
Учрашув давомида чорвачилик, балиқчилик, мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида ишловчи Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, юқори технологик иссиқхоналар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунларига кўра Ўзбекистонда маҳсулотни қайта ишлаш, иссиқхоналар ва совутгичли омборхоналар яратиш бўйича юқори технологик асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Изоҳ (0)