АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи хавфли саргузаштлар ишқибози бўлган 8Booth тахаллуси остидаги блогер баландлиги қарийб 40 метр бўлган бинонинг томидан хавфсизлик камарисиз сувга сакради, деб хабар бермоқда TJournal.
Блогер сувга сакраган видеони иккита камерага ёзиб олиб, YouTube’даги каналига жойлади.
14 октябрь куни жойланган видеони 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчи кўришга улгурди. Хавфли саргузаштлар ишқибози аҳволи яхши эканини маълум қилган.
Аввалроқ калифорниялик блогернинг турли кутилмаган жойлардан сувга сакрагар видеолари эълон қилинганди.
Изоҳ (0)