«Толибон» радикал гуруҳи вакиллари Афғонистон ҳукумати билан махфий музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз Guardian газетасининг Афғонистон ҳукумати билан музокаралар қайтадан бошлангани ҳақидаги хабарларини инкор қиламиз», — унинг сўзларини келтиради агентлик.
Guardian’нинг маълум қилишича, музокаралар сентябрда ва октябрь ойи бошида Қатарда бўлиб ўтган. Музокараларда толиблардан гуруҳ асосчисининг укаси мулла Абдулманнон, Афғонистон ҳукумат тарафидан эса разведка бошлиғи иштирок этгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)