АҚШ президенти Барак Обама ва биринчи хоним Мишель Обама машғулотлар учун ўз плейлистларини маълум қилди. Бу ҳақда Rolling Stone хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Президентнинг «машғулотлар» трекида биринчи ўринни Black Eyed Peas гуруҳининг Let’s Get It Started қўшиғига ишланган микс эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни америкалик жаз-қўшиқчи Нина Симон ва Стинг эгаллайди. Шунингдек, президентнинг плейлистидан Боб Марлининг Could You Be Loved треки ҳам жой олган.
Обама замонавий ижрочилардан Бейонсе ва Jay-Z’ни афзал кўради. Америка президенти швед мусиқасидан Icona Pop’нинг электро-поп дуэтини тинглашини маълум қилган.
Изоҳ (0)