2040 йилга қадар жаҳон нефть секторига 10 триллион доллар инвестиция киритилиши зарур, акс ҳолда нефть қазиб чиқариш ва етказиш ҳажмларини бугунги даражада ушлаб туришнинг имкони бўлмайди. Бу ҳақда ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо Oil & Money конференциясидаги чиқишида маълум қилди.
«Ҳисоб-китобларимизга қараганда, 2040 йилга келиб индустрияга 10 триллион доллар атрофида инвестициялар талаб этилади, бугунги даражани ушлаб туриш учун», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
Изоҳ (0)