Америкалик олимлар плазма босимининг энг юқори даражасига эришиб, термоядровий синтез соҳасида улкан ўзгариш ясади. Бу ҳақда, Gizmodo’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Массачусетс технология университети физиклари бу ҳақда Японияда ўтган Халқаро атом энергияси агентлиги саммитида маълум қилди.
Олимлар гуруҳи Alcator C-Mod токамак ускунаси устида ишламоқда.
Токамак тороидал камера бўлиб, бошқарилувчи термоядровий синтез учун зарур шароитни яратишга мўлжалланган. Олимлар 50 йил мобайнида энергия олиш учун яроқли термоядровий синтез ўтказишга уриниб келди, аммо шу пайтгача муваффақиятга эришилмади.
Америкалик физиклар плазмани қалинлаштириш учун ўта кучли магнит майдонларидан фойдаланди, бунинг натижасида ички босим икки атмосфера даражасига етди. Бу плазма барқарорлиги учун етарли эмас, аммо рекорд, тадқиқотчиларнинг фикрича, энергетик манфаатли реакторлар сари қўйилган муҳим қадамдир.
Тажрибадан сўнг Alcator C-Mod бузиб ташланди. Эндиги ишланмаларда Франциядаги Халқаро термоядровий тажрибавий реактордан (ITEP) фойдаланилади.
Изоҳ (0)