Хитой далай-лама билан учрашган Словакия президенти Андрей Кискани танқид остига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин расмий Братислава ушбу учрашувнинг салбий таъсирини йўқ қилиш учун чоралар кўриши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Андрей Киска бир муддат илгари Тибет диний раҳнамоси, Хитойда хавфли айирмачи сифатида кўрилувчи далай-лама билан нонушта қилиб, суҳбат қурди. Хитой бунга олдиндан қаршилик билдирган эди.
Изоҳ (0)