Бразилиянинг Франко-да-Роша шаҳри қамоқхонасидан 300 га яқин маҳбус қочиб кетди, деб ёзади «Вести.ru».
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, улар қамоқхонанинг руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган.
Ҳозирги пайтга келиб қочоқ жиноятчиларнинг бор-йўғи 18 нафари қўлга олинган. Мамлакатнинг жазони ижро этиш ишлари бўйича вазирлиги эса 55 маҳбус қочганлиги ҳақида баёнот берди.
Аввалроқ Бразилия қамоқхоналаридан биридаги тартибсизликларда 25 нафар маҳбус ўлдирилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)