Газли ичимликлар чиқариш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда турувчи PepsiCo компанияси 2025 йилга қадар ўз маҳсулотларида шакар, натрий ва тўйинган ёғлар миқдорини камайтириш режасини эълон қилди. Бу ҳақда, Fortune нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
2025 йилга келиб компания ичимликларининг учдан икки қисмида 360 миллилитрлик идиш учун калориялар миқдори ҳозиргидан кўра 100 калорияга камроқ бўлади. Компания ушбу натижага эришиш учун таркибида шакар кам бўлган ичимликлар сонини кўпайтириш, шунингдек, мавжуд ичимликлар формуласига ўзгартиришлар киритишни кўзламоқда.
Ҳозир Pepsi маҳсулотларида паст калорияли ичимликлар улуши 40 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)