Австралия терма жамоаси аъзоси, яқиндагина мамлакатнинг «Мельбурн Сити» футбол клуби билан шартнома имзолаган Тим Кэхилл янги жамоасидаги дебют ўйинида ажойиб гол муаллифига айланди, деб хабар берди «Championat.asia».
Ўз вақтида Англиянинг «Эвертон» клуби шарафини ҳимоя қилган Тим, 2012—2015 йилги мавсумни АҚШнинг «Нью-Йорк Red Bull» клуби сафида ўтказди. Кейинроқ эса Хитойнинг «Шанхай Шенхуа», «Хачжоу Гринтаун» жамоаларида тўп сурди. 2016 йилги мавсумга келибгина у ватани Австралияга қайтди ва «Мельбурн Сити» сафига қўшилди.
2004 йилдан буён Австралия термаси шарафини ҳимоя қиладиган Кэхилл 89 та ўйин ўтказиб, 47 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)