Россия ва Ҳиндистон ҳарбий-техник соҳада бир қатор келишувлар имзолади. Уларга кўра, расмий Москва С-400 «Триумф» ракета тизимларини етказиб беради, шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари учун 11356 лойиҳаси асосида фрегатлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, Ка-226Т вертолётларини ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистон-Россия компанияси ташкил этилади, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳужжатлар РФ президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги музокаралар якунларига кўра имзоланди.
Жами 18 ҳужжат имзоланди, шунингдек, глобал тинчлик ва барқарорликка эришишга ёндашувлар тўғрисидаги баёнот қабул қилинди.
Изоҳ (0)