Далян шаҳрида (Ляонин провинцияси) яшовчи стриминг ишқибози бўлган қиз кўпроқ одамлар эътиборини қаратиш учун тўғридан-тўғри эфирда автомобилини ёқиб юборди. Ушбу ролик CCTV News канали томонидан намойиш этилди, деб ёзади TJournal.
Хитойлик қиз оловни мустақил равишда ўчиришга умид қилган, бироқ бу унинг қўлидан келмади. Унинг ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилишига тўғри келди. Улар оловни ўчиришга муваффақ бўлди.
Қиз полиция томонидан ўт қўйиш бўйича қўлга олинганлиги маълум қилинмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Хитойда тўғридан-тўғри эфирга узатиш жуда оммабоп бўлиб, экспертлар стриминг бозорини 11 миллиард АҚШ долларига баҳоламоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=af-QCeDayM4
Изоҳ (0)