Синай ярим оролидаги назорат-ўтказиш пунктининг ўққа тутилиши оқибатида Миср армиясининг 12 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа Шимолий Синай маркази — ал-Ариш шаҳридаги ҳарбий лагерда содир бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ярим орол ҳудудида фаолият юритаётган ҳеч бир террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Reuters Миср хавфсизлик хизматларидаги манбаларига асосланиб терактни ИШИД жангарилари уюштирганини хабар қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)