Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби иқтидорли ёш футболчиларни топиш учун 50 нафар янги скаутни ишга ёллади. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Кўп миқдорда скаутларни ишга ёллашдан асосий мақсад дунё бўйлаб иқтидорли ёш футболчилар учун бўлган курашда устунлик қилишдан иборат.
Қайд этиш жоиз, авваллари «МЮ»нинг асосий ва ёшлар жамоасида скаутлар сони кўп бўлмаган.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 7-туридан сўнг 13 очко билан 6-ўринда бормоқда. Навбатдаги турда Жозе Моуриньо шогирдлари сафарда «Ливерпуль» меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)