Англия Премьер-Лигаси ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамларнинг қайси клубларга мухлислик қилиши ҳақида «Championat.asia» The Telegraph нашрига асосланиб хабар берди.
Бунда реферилар қиролликнинг қайси қисмида туғилгани ва шундан келиб чиқиб, қайси клубга мухлислик қилиши кўрсатиб ўтилган.
Консеттда туғилган машҳур англиялик ҳакам Марк Клаттенбург «Ньюкасл» клубининг мухлиси бўлиб чиқди. Қайд этиш керак, «Ньюкасл» ўтган мавсум якунларига кўра Премьер-Лигани тарк этганди.
Андре Марринер мухлислик қиладиган жамоа ҳам ўтган мавсум Премьер-Лигадаги ўрнини сақлаб қола олмаган — «Астон Вилла».
Номлари келтириб ўтилган 16 нафар ҳакамдан фақатгина биттаси Премьер-Лигада фаолиятини давом эттираётган жамоага мухлис. Жонатан Мосс Сандерлендда таваллуд топгани учун, шу шаҳар номи билан юритиладиган клубга ишқибоз бўлган.
Маълумот учун, Мосс бефарқ бўлмаган «Сандерленд» Премьер-Лига 7-туридан кейин энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Ҳакамнинг ўзи «Сандерленд» иштирокидаги бирорта ҳам беллашувда ишламаган.
Изоҳ (0)