АҚШнинг шоколад ишлаб чиқарувчи Hershey Co. корпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Жон Билбри 2017 йил 1 июлда истеъфога чиқади. Бу ҳақда, компания матбуот хабарномасига асосланиб, «Ведомости» маълум қилди.
Hershey директорлар кенгашига бошчилик қилувчи Билбри директорлар кенгашининг ноижрочи раиси лавозимида компанияда қолади.
Билбри компаниядаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган, ижрочи директор лавозимини эса 2011 йилда эгаллаган.
Билбри Hershey раҳбарлигидан кетиш қарорини қабул қилиш осон кечмаганини тан олди.
«Аммо ҳозир ижрочи директор ваколатларини топшириб бориш учун қулай вақт, негаки бу менга оилам ва ажойиб набираларим билан кўпроқ вақт ўтказиш имконини беради», — деди у.
Изоҳ (0)