Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев Tashkent Challenger—2016’даги юришига чорак финалда якун ясади, деб ёзди «Оламспорт».
Дунёнинг 102-ракеткаси ҳисобланган россиялик Константин Кравчукка қарши кортга тушган Файзиев ҳар иккала сетни бой берди — 4:6, 5:7.
Санжар Файзиев чорак финалга қадар россиялик Евгений Донской ҳамда қозоғистонлик Александр Неедовесовни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Санжар Файзиев Tashkent Challenger—2016’нинг жуфтлик беллашувларида шериги Жўрабек Каримов билан ярим финалга йўлланма олган.
Изоҳ (0)