Мексика шимолидаги Чиуауа штатида жойлашган Мадера ҳудудида 12 октябрь, чоршанба куни бир-бирига қарши бўлган икки жиноий тўда ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда La Jornada газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Отишма оқибатида ўн киши ҳалок бўлган, яраланганлар сони ҳозирча номаълум.
Жабрланганлар орасида можаро жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳам борлиги маълум қилинди.
Нашрнинг хабар беришича, охирги суткада мазкур штатнинг турли туманларида жиноий гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ яна 15 та қотиллик юз берган. Ҳудудда зўравонликнинг кучайиши гиёҳвандлик воситалари савдоси ва уларни АҚШга ноқонуний етказиш билан шуғулланувчи турли жиноий тўдаларнинг таъсир ўтказиш доираси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)