Бу ғаройиб лойиҳа Япониянинг Mizuishi Architect Atelier архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Кичкина уй тор учбурчак майдонда қурилган бўлиб, бор-йўғи 29 квадрат метр майдонни эгаллайди.
AdMe кичкиналигига қарамасдан, ичкариси ҳайратланарли даражада кенг ва кўп функцияга эга уйнинг суратларини тақдим этди.
Уйдаги яшаш ҳудуди биринчи қаватда жойлашган. Ҳар иккала томондаги деразалар эркинлик ҳиссини беради.
Ошхона ва овқатланиш қисми жуда баланд шифтга эга иккинчи қаватда жойлашган.
Уй интерьери минимализм услубида бажарилган. Уй сатҳини визуал кенгайтириш учун унинг барча деворлари оқ рангга бўялган.
Изоҳ (0)