Хитой ва Бразилия энергетика, қишлоқ хўжалиги, минерал ресурслар ва электрон хизматлар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғарма тузиш ҳақида меморандум имзолади. «ТАСС»нинг «Синьхуа»га таяниб маълум қилишича, жамғарма ҳажми 20 миллиард долларни ташкил этади.
Хитой жамғармага 15 миллиард доллар ажратади, қолган пулни Бразилия ҳукумати беради.
Таъкидланишича, Бразилия президенти Мишел Темер сентябрда Хитойга уюштирган расмий ташриф чоғида меморандум юзасидан самарали музокаралар ўтказилган эди.
Изоҳ (0)