Ироқ терма жамоаси футболчилари Таиландга қарши ЖЧ–2018 турнирига 3-саралаш босқичи 4-тури олдидан қўйни қурбонликка келтириб, шу тариқа жамоанинг омадсиз ўйинларига барҳам беришга уринди. Бу ҳақда «Niyitabiti.net»га таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Осиё қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига 3-саралаш босқичининг дастлабки уч турида Ироқ термаси Австралия (0:2), Япония (1:2) ва Саудия Арабистонига (1:2) имкониятни бой берганди.
Таиландга қарши кечган ўйинда эса ироқликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.
Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда номинал мезбон саналган Ироқ мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли учрашувни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Shahid Dastgerdi Stadium’да ўтказди.
Изоҳ (0)