Япония ҳукумати экспертлари император Акихито ўз ниятига кўра тахтдан воз кечган тақдирда қандай ном олиши устида ўйламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Монарх ҳозирги унвонидан жудо бўлади, аммо оддий нафақахўрлар қаторига барибир қўшила олмайди.
Акихитонинг мақоми ва янги унвони ҳақидаги масала ҳукумат қошидаги махсус комиссия томонидан ҳал этилади. Комиссия 17 октябрдан йиғилишларини бошлайди.
1947 йилдан амалга кирган императорлик оиласи тўғрисидаги қонунга мувофиқ, монарх ўз ихтиёрига кўра тахтдан воз кеча олмайди, тахт вориси фақат ҳукмдорнинг ўлимидан сўнг унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Аммо 82 ёшли Акихито август ойида ҳаётлигида унвонидан ва мақомидан воз кечиш ниятида эканлигини айтган эди.
Изоҳ (0)