Мингдан ортиқ ҳарбий Пекиндаги мудофаа вазирлиги биноси олдида норозилик намойишига тўпланди. Намойиш бир неча соат давом этди, деб хабар беради The Guardian.
Айтилишича, илгари армия вакиллари эллик мартадан кўпроқ шу каби чиқишлар қилган. Аммо ҳозирги намойиш қаттиқ ҳимоя остидаги Пекинда кўпдан буён ўтказилган биринчи акция бўлди.
Воқеа жойига юзлаб полициячилар етиб келди.
Акциянинг сабаблари, намойишчиларнинг талаблари ҳақида жуда кам маълумот бор. Норозилик иштирокчиларининг кўпчилиги чет эллик журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортди. Хитой ижтимоий тармоқларида ҳам бу борада тайинли маълумот йўқ.
Маҳаллий журналистлар ХХР раиси Си Цзиньпин ўтган йили 300 мингдан ортиқ ҳарбийни қисқартиришни ваъда берганини ёдга олиб, намойишларни шу билан боғламоқда. Minsheng Guancha сайти бош муҳаррири Ли Фейюнинг сўзларига қараганда, узоқ йиллар давомида фақат армияда хизмат қилган намойишчилар ҳукуматдан уларга иш ўринлари ёки пенсия тақдим этишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)