Австралиянинг Квинсленд штатида истиқомат қилувчи эркак мобил операторини ўзгартиришга қарор қилганида ундан 170 минг Австралия доллари (129 минг АҚШ доллари) талаб қилинди. Бу ҳақда 10 октябрь куни The Sydney Morning Herald хабар берди.
Моррей Клод даставвал Telstra телекоммуникацион компанияси билан интернет ва уяли алоқа хизматини тақдим этиш бўйича шартнома имзолаган эди. Аммо кейинчалик эркак компания тақдим этаётган интернет тезлиги пастлигини билди ва провайдерини ўзгартиришга қарор қилди.
Клод ўз телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда бошқа компания билан шартнома имзолашни истаганида Telstra унга қарз туфайли рад жавобини берди.
Клод ҳар доим вақтида тўловларни амалга ошириб келганини таъкидламоқда. Фирма вакилининг сўзларига қараганда, компания суриштирув ўтказмоқда, лекин, шунга қарамай, бундай қарздорликнинг сабабини аниқлашга муваффақ бўлинмади.