Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Портловчи модда ўрнатилган автомобиль вилоят маъмурий маркази — Лашкаргоҳ шаҳрида ҳавога учирилди.
Ҳалок бўлганларнинг ўн нафари полиция ходимлари, тўрт нафари эса тинч аҳоли вакилларидир. Теракт қурбонларининг сони ортиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.
Яраланганлар ҳақида маълумот келтирилмаяпти.
Ҳозирча бирорта гуруҳ жиноят учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.