Америкалик режиссёр Стивен Спилберг ва хитойлик миллиардер Жек Ма Хитой ва жаҳон аудиторияси учун кино ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни бошлайди. Бу ҳақдаги келишув 9 октябрь куни Пекинда имзоланади, деб хабар беради TJournal.
Спилбергнинг Amblin студияси хитойлик миллиардернинг Alibaba Pictures компанияси билан кинематограф соҳасидаги стратегик ҳамкорлик борасида келишувга эришди.
Шартномага кўра, янги суперстудия Amblin фильмларини Хитойда оммалаштириб боради. Шунингдек, Же Манинг компанияси Спилбергнинг фильмларини молиялаштиради.Келишув доирасида Alibaba Pictures Amblin акцияларининг миноритар пакетини қўлга киритади ва директорлар кенгашига ўз номзодини кўрсатади.
Ҳамкорлик Спилбергнинг 14 октябрь куни катта экранларга чиқадиган «Катта ва меҳрибон барзанги» фильмини Хитойда оммалаштиришдан бошланади, деб маълум қилади The Hollywood Reporter.
Изоҳ (0)