Эфиопия вазирлар маҳкамаси бир ҳафтадан буён давом этаётган, инсонлар ҳалокатига олиб келган ҳукуматга қарши акциялар туфайли мамлакат ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
AP’га маълум бўлишича, Эфиопия бош вазири Хайлемариам Десалень фавқулодда вазият эълон қилинишининг сабаби сифатида инсонларнинг азият чекаётганини, инфраструктурага, ижтимоий ва давлат объектларига улкан зиён етказилаётганини кўрсатган.
У фавқулодда вазиятнинг эълон қилиниши инсонларнинг асосий ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши ва конституцияга риоя этилишига тўсиқ бўлмаслигини ишонтириб айтди.
Изоҳ (0)