7 октябрь куни Венесуэла полицияси жиноятчиликка қарши кампания доирасида Халқни озод қилиш операцияси гуруҳининг 20 дан ортиқ аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ички ишлар, адлия ва тинчлик масалалари вазири Нестор Реверолнинг маълум қилишича, Ансоатеги штатидаги қуролли тўқнашувларда криминал гуруҳларнинг тўрт иштирокчиси, Боливар штатида беш нафар, Карабобо штатида икки нафар, Миранда штатида бир нафар, пойтахт Каракасда эса ўн нафар жиноятчи йўқ қилинди.
Операцияда ҳуқуқ-тартибот органларининг 2 мингдан ортиқ ходими жалб қилинди.
Изоҳ (0)