Афсонавий боксчилардан бири — америкалик Флойд Мейвезер билан 5 йиллик шартнома имзолаган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов 8 октябрь, шанба куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Sin City Showdown бокс кечасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
27 ёшли андижонлик боксчи учун бўлажак жанг профессионал рингдаги еттинчиси бўлади. Ҳозирча унинг ҳисобида 5 ғалаба ва 1 дуранг бор. Санжар Раҳмоновнинг бу сафарги рақиби 23 ёшли АҚШлик Жонатан Дайнонг бўлади. Бу боксчи профессионал рингда ўтказган 5 жангнинг барчасида зафар қучган.
Mayweather Promotions компанияси билан ҳамкорлик қилатган ўзбекистонлик боксчига Дьюи Купер мураббийлик қилмоқда. Ушбу мураббий, шунингдек, биринчи оғир вазн тоифасида WBA камари соҳиби Бейбут Шуменов ва WBO версияси бўйича чемпион Жесси Варгас билан ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)