Samsung Electronics компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида келадиган операцион даромад тахминан 7,8 триллион вонани (қарийб 7 миллиард доллар) ташкил этишини кутмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, компания, Galaxy Note 7 смартфонларини нуқсон туфайли қайтариб олаётганига қарамай, йиллик кўламда 5,55 фоизга даромад ўсишини режалаштирмоқда.
Даромад ўсишига NAND флеш-хотиралари ва дисплейларнинг яхши сотилиши имкон яратмоқда.
FnGuide томонидан ўтказилган таҳлилчилар сўрови шуни кўрсатмоқдаки, бозор компаниянинг учинчи чоракдаги операцион даромадини 7,67 триллион вона атрофида прогноз қилаётган эди.
Изоҳ (0)