7 октябрь куни «Мэттью» довули АҚШнинг Флорида штати соҳилига зарба берди. Бу ерда 400 минг киши электр қувватисиз қолди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа жойидан олиб берилаётган репортажларга қараганда, тўхтамаётган ёғингарчилик кўриш имконини пасайтирмоқда, NASA космодроми жойлашган Канаверал бурнида эса шамол тезлиги 47,8 метр/секундни ташкил қилмоқда.
Довул эпицентри Майамида жойлашган. У туфайли Гаитида, охирги маълумотларга қараганда, 478 киши қурбон бўлди.
Изоҳ (0)