YouTube’нинг DyingLlama никли фойдаланувчиси дарахтдан икки қаватли автобус томига чиқиб олди ва ўша ерда туриб Лондоннинг кечки кўчаларини кезди, деб хабар бермоқда Tjournal.
Атрофдагилар унинг хатти-ҳаракатларига эътибор қаратди, аммо полиция вакиллари тартиббузарни пайқамади. Сайрни якунлаган DyingLlama автобусдан тушиб, воқеа жойини тарк этди.
Исми номаълум бўлиб қолаётган фойдаланувчи ўз сайрини видеотасвирга тушириб, YouTube’га жойлади.
Изоҳ (0)