Ишан Пандита Европанинг топ-5 чемпионатида тўп сурадиган биринчи ҳиндистонлик футболчига айланди. Бу ҳақда The Indian Express’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Пандита Испания Примераси иштирокчиси – «Леганес» клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади. 18 ёшли футболчи клубнинг ёшлар жамоасида тўп суради.
Ҳиндистонлик футболчи бундан аввал «Кашмир» жамоаси аъзоси бўлган эди.
Маълумот учун, «Леганес» 2015/16 йилги мавсумда Сегундада иккинчи ўринни эгаллаб, Примерага йўл олганди.
Испания чемпионати 7-туридан сўнг «Леганес» 10 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.
Изоҳ (0)