Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг фикрича, тўғридан-тўғри эфирда болалар ўртасидаги қоидасиз жангларнинг намойиш этилиши назорат органлари ушбу муаммога эътибор қаратиши учун жиддий сабаб бўлади.
«Агар бу телевизордан кўрсатилган бўлса, агар бу ҳақиқатга тўғри келса, унда ёш боланинг нокаутга учратилиши, яна тўғридан-тўғри эфирда — бу назорат органларининг қизиқишига сабаб бўлиши лозим», — унинг сўзларини келтиради «Ведомости».
4 октябрь куни Рамзан Қодировнинг 40 йиллигига бағишлаб жанглар ўтказилди. Уларда уч нафар бола — 10 ёшли Аҳмад, 9 ёшли Зелимхон ва 8 ёшли Адам иштирок этди. Уларнинг бари жангда ғалабага эришди, Аҳмад эса рақибини нокаутга учратди. Видеодан болаларда ҳеч қандай ҳимоя воситалари йўқлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)